«Ноттингем Форест» дарвозабони Жон Виктор омадсиз ўйинда жароҳат олди

Бразилиялик дарвозабон Жон Виктор «Ноттингем Форест» сафида майдонга тушиш учун камдан-кам бериладиган имкониятга эга бўлди, бироқ «Астон Вилла»га қарши учрашув унинг учун жуда омадсиз якунланди. «Ўрмончилар» учрашувни ютқазди, ҳал қилувчи гол эса Викторнинг қўпол хатосидан кейин урилди: у жарима майдони ташқарисида тўпни олиб қўймоқчи бўлиб, шошқалоқлик қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазият давомида у жамоадоши билан тўқнашиб кетди ва бундан «Астон Вилла» футболчиси Жон Макгинн унумли фойдаланди — у бўш қолган дарвозага тўпни бемалол йўллади.
Энг ёмони, Жон Виктор ўша эпизодда жароҳат ҳам олди ва мураббийлар штаби мажбуран алмаштириш қилишга тўғри келди. Унинг тез орада сафга қайтиши эҳтимоли бор, аммо дарвозадаги кейинги иштироки масаласи ҳозирча ноаниқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!