date

Аморим даврида «Манчестер Юнайтед» кўпроқ ютқазмоқда

Аморим даврида «Манчестер Юнайтед» кўпроқ ютқазмоқда

Рубен Аморим бошқарувида «Манчестер Юнайтед» АПЛда ҳануз барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти. Португалиялик мутахассис даврида манкунианлар ҳозирча ғалабалардан кўра кўпроқ очко йўқотмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Англия чемпионатининг 20-турида «Юнайтед» «Лидс»ни мағлуб этишга яқин келган бўлса-да, якунда 1:1 ҳисобидаги дуранг билан кифояланди. Ушбу натижадан сўнг жамоа турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Аморим қўл остида «МЮ» АПЛда жами 47 та учрашув ўтказди: 15 та ғалаба, 19 та мағлубият ва 13 та дуранг қайд этилган.

«Манчестер Юнайтед» чемпионатдаги навбатдаги ўйинини 7-январ куни «Бёрнли»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим даврида «Манчестер Юнайтед» кўпроқ ютқазмоқда