date

Лаутаро Мартинес Альтобелли ва Меаттса рекордига яқинлашмоқда

Лаутаро Мартинес Альтобелли ва Меаттса рекордига яқинлашмоқда

Италия чемпионатида 18-тур якуний учрашувлари давом этмоқда. Миланлик «Интер» ўз майдонида «Болонья»ни ишончли тарзда мағлуб этмоқда, жамоа голларидан бирини эса Лаутаро Мартинес киритди. Шу тариқа аргентиналик ҳужумчи жорий мавсумдаги голлари сонини 10 тага етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу Мартинеснинг «Интер» сафидаги кетма-кет еттинчи мавсуми бўлиб, у ҳар мавсумда камида ўнтадан гол урмоқда. Клуб тарихида бундай барқарор натижани фақат уч футболчи кўпроқ қайд этган: Алессандро Альтобелли саккиз мавсумда, Бенито Лорентси ва Жузеппе Меаттса эса А Серияда тўққиз мавсум давомида бир мавсумда 10 ва ундан кўп гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лаутаро Мартинес Альтобелли ва Меаттса рекордига яқинлашмоқда