date

«Реал» дербида ҳужум чизиғини Гарсия бошлаб бериши кутилмоқда

«Реал» дербида ҳужум чизиғини Гарсия бошлаб бериши кутилмоқда

8-январ, пайшанба куни Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» жамоалари Испания Суперкубоги ярим финалида тўқнаш келади. Килиан Мбаппе жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмаслиги мумкин, шу боис франсуз ҳужумчисининг дербида майдонга тушиши эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Marca хабарига кўра, «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибида яна Гонсало Гарсия пайдо бўлиши кутилмоқда. 21 ёшли испаниялик футболчи Ла Лиганинг «Бетис»га қарши ўйинида (5:1) Мбаппенинг ўрнини муносиб эгаллаб, хет-трик қайд этганди.

«Реал» — «Атлетико» учрашуви 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бир кун аввал эса Суперкубокнинг илк ярим финали бўлиб ўтади — унда «Барселона» ва «Атлетик» Билбао ўзаро баҳс олиб боради. Финал 11-январга белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» дербида ҳужум чизиғини Гарсия бошлаб бериши кутилмоқда