«Интер» «Болонья» билан ўйин учун таркибни эълон қилди

Италия А Сериясининг 18-турида Миланнинг «Интер» жамоаси «Болонья»га қарши майдонга тушади. Учрашув арафасида руминиялик мутахассис Кристиан Киву жамоанинг асосий таркибини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Интер»нинг старт таркиби: Зоммер, Биссек, Аканджи, Бастони, Луис Энрике, Барелла, Чалханоглу, Зелински, Димарко, Маркус Тюрам, Лаутаро Мартинес.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум «Интер» чемпионатни иккинчи ўринда якунлаган, «Наполи»га атиги икки очко билан имкониятни бой берган эди. Ҳозир миланликлар турнир жадвалида учинчи поғонада бормоқда, бироқ «Болонья» устидан ғалаба қозонса, яна пешқадамликни қайтариб олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг