«Челси» Морган Роджерс учун 150 млн евро таклиф қилмоқчи

Лондоннинг «Челси» клуби «Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Роджерсни трансфер бозоридаги асосий нишонларидан бири сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Fichajes хабарига кўра, «кўклар» 23 ёшли футболчи учун катта маблағ ажратишга тайёр. Манбада айтилишича, яқин вақт ичида «Челси» «Астон Вилла»га тахминан 150 миллион евро атрофида расмий таклиф юбориши мумкин.
Роджерс жорий мавсум барча турнирларни инобатга олганда 27 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли пас берди.
Шунингдек, Роджерснинг амалдаги шартномаси 2031 йил ўрталаригача мўлжаллангани қайд этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг