«Милан» Ким Мин Же учун фақат ижара вариантини кўриб чиқмоқда

Аввал хабар берганимиздек, кореялик марказий ҳимоячи Ким Мин Же А Серияга қайтиши мумкин. Уни таркибида ишончли марказий ҳимоячи етишмаётган «Милан» ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ футболчининг маоши ва умумий нархи келишувни мураккаблаштирмоқда: «Милан» Ким Мин Жени тўлиқ сотиб олиш имконига эга эмас. Шу сабаб клуб ҳозирча футболчини ижара асосида олиб келиш вариантни кўриб чиқмоқда.
Бу режа фақат битта муҳим шарт билан ишлаши мумкин: Кимнинг маошини ҳеч бўлмаганда қисман ҳозирги жамоаси — «Бавария» тўлаб бериши керак. Гап шундаки, ҳимоячи Мюнхенда йилига 9 миллион евро олади ва «Милан»да бундай даражадаги маош оладиган футболчилар йўқ — клуб бундай харажатларга бормайди.
Шунга қарамай, Кимнинг ўзи Италияга кўчиб ўтишга қизиқмоқда: унга бу мамлакатдаги ҳаёт тарзи ва иқлим ёқади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!