date

Маттео Гендузи «Фенербаҳче» билан 2030 йилгача келишди

Маттео Гендузи «Фенербаҳче» билан 2030 йилгача келишди

«Лацио» ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Туркия чемпионатига кўчиб ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, француз футболчи фаолиятини «Фенербаҳче»да давом эттиради. Гендузи турк клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган: битим 2030 йилгача мўлжалланган, мавсумига 4 миллион евро маош (бонуслар билан) олади. Ҳозир «Фенербаҳче» трансферни якунлаш учун «Лацио» билан музокараларни фаол олиб бормоқда.

Гендузи 2024 йил ёзида «Марсель»дан «Лацио»га 13 миллион еврога ўтганди. Унинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 16 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маттео Гендузи «Фенербаҳче» билан 2030 йилгача келишди