date

Виктор Ганчаренко Беларусь терма жамоасига бош мураббий бўлди

Виктор Ганчаренко Беларусь терма жамоасига бош мураббий бўлди

Россия клубларидаги фаолияти билан танилган мутахассис Виктор Ганчаренко янги ишга тайинланди — у энди Беларусь миллий терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Беларусь футбол федерациялари ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мураббий билан тўрт йиллик меҳнат шартномаси имзоланган.

Ганчаренко бунгача «Пари НН», «Урал», «Краснодар», ЦСКА, «Уфа» ва бошқа жамоаларда бош мураббий лавозимида ишлаган.

Беларусь терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида муваффақиятли натижа кўрсата олмади: уч ўйинда мағлуб бўлди, яна икки учрашувда дуранг қайд этди. Июн ойида белоруслар Россия терма жамоасига қарши ўйнаб, 1:4 ҳисобида ютқазганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Виктор Ганчаренко Беларусь терма жамоасига бош мураббий бўлди