date

Фелиш Роналдунинг меҳнати ва фидойилигини ибрат деб атади

Фелиш Роналдунинг меҳнати ва фидойилигини ибрат деб атади

«Ал-Наср» футболчиси Жоау Фелиш жамоанинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фелишнинг таъкидлашича, Роналду деярли барча футболчилар учун, айниқса меҳнат ва ўзини аямайдиган даражадаги фидойилик борасида ҳақиқий намуна. Унинг 40 ёшида ҳам юқори темпда ўйнаётгани эса жамоага қўшимча мотивация бераётганини айтди.

Португалиялик ҳужумчи 2023 йил ёзида Саудия Арабистонига йўл олган. Роналду «Ал-Наср» сафида жами 121 ўйинда майдонга тушиб, 107 гол урди ва 22 та голли узатма муаллифи бўлди.

Маҳаллий чемпионатнинг 12 туридан сўнг Роналду жамоаси иккинчи ўринда бормоқда. «Ал-Наср» етакчи «Ал-Ҳилол»дан атиги бир очко орқада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фелиш Роналдунинг меҳнати ва фидойилигини ибрат деб атади