date

Гуранко Ганчаренкани Беларусь учун кучли мураббий деб баҳолади

Гуранко Ганчаренкани Беларусь учун кучли мураббий деб баҳолади

Беларус футболининг собиқ юлдузи Сергей Гуранко миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинлангани юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

6-январ куни Беларусь терма жамоасини энди Виктор Ганчаренко бошқариши расман маълум бўлди.

Гуранконинг таъкидлашича, Ганчаренко топ-клубларда ишлаган тажрибага эга кучли мутахассис бўлиб, Беларусьни 2028 йилги Европа чемпионатига олиб чиқишга уриниб кўради.

Шунингдек, у Ганчаренко Беларусь футболининг ўзига хос жиҳатларини яхши билишини ҳам қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли мутахассис аввалроқ «Урал», «Пари НН», «Краснодар», ЦСКА, «Уфа» ва бошқа клубларда бош мураббий бўлиб ишлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гуранко Ганчаренкани Беларусь учун кучли мураббий деб баҳолади