Барселона дарвозабони Гарсия ЖЧ-2026ни мақсад қилмаганини айтди

“Барселона” дарвозабони Жоан Гарсия ЖЧ-2026 арафасида Испания терма жамоасига чақирилиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
24 ёшли футболчи ҳозирча миллий жамоа сафида майдонга тушмаган. Шунга қарамай, айрим мутахассислар уни Испания дарвозасига асосий номзод, яъни “биринчи рақам” бўлишга лойиқ деб ҳисоблайди. Матбуот анжуманида журналистлар Гарсиядан 2026 йилги мундиалда ўйнаш нияти бор-йўқлигини сўрашди.
“Бу менинг мақсадим эмас. Менинг мақсадим — “Барселона” сафида ҳар бир ўйинда янада яхшироқ бўлиб бориш. Албатта, ҳамма терма жамоада ўйнашни хоҳлайди, агар шундай бўлса, мен хурсанд бўламан”, — деди Гарсия.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Жоанни жорий мавсум старти олдидан “Эспаньол”дан сотиб олганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг