date

Тер Штеген яна жароҳат олди ва «Барселона»га қайтди

Тер Штеген яна жароҳат олди ва «Барселона»га қайтди

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген яна жароҳат олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, 33 ёшли германиялик футболчи машғулот пайтида шикастланиб, Саудия Арабистонидаги йиғинни эрта тарк этишга мажбур бўлган ва Каталонияга қайтган. «Кўк-анорранглилар» жароҳат тафсилотлари ва унинг қанчалик жиддий эканини тиббий кўриклардан кейин маълум қилишини билдирди.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, тер Штегеннинг жароҳати, катта эҳтимол билан, оғир эмас. Шунингдек, бу дарвозабон ўтган мавсумнинг анча қисмини ўтказиб юборишига сабаб бўлган тизза муаммосининг қайталаниши ҳам эмас.

Бугун Ханс-Дитер Флик жамоаси Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетик» Бильбао билан тўқнаш келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тер Штеген яна жароҳат олди ва «Барселона»га қайтди