date

Амброзини «Милан» раҳбариятидан Лофтус-Чикни сотмасликни сўради

Амброзини «Милан» раҳбариятидан Лофтус-Чикни сотмасликни сўради

«Милан»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Массимо Амброзини клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, инглиз футболчиси Рубен Лофтус-Чик билан хайрлашмаслик кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, бу футболчи жамоага жуда катта фойда келтира олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Амброзини Лофтус-Чикнинг жисмоний имкониятлари ва жарима майдонига тез-тез ёриб кириб бориши «Милан»га қўшимча голлар олиб келишини айтди. «Бундай футболчини мен ҳеч қачон сотмаган бўлардим», — дея унинг сўзларини pianetamilan.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Клуб охирги бор 2022 йилда чемпионликни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Амброзини «Милан» раҳбариятидан Лофтус-Чикни сотмасликни сўради