Гришин «Барселона» ва «Атлетик» баҳсида фаворитни айтди

Испания Суперкубоги ярим финалида Каталониянинг «Барселона» жамоаси Билбаонинг «Атлетик» клубига қарши майдонга тушади. Ушбу тўқнашув олдидан футбол эксперти Александр Гришин учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гришинга кўра, баҳс фаворити — «Барселона». Мутахассис «Атлетик» одатда кучли рақибларга қарши ишончли ўйин кўрсата олмаётгани, таркибда юқори савияли футболчилар етишмаётгани ва жамоа ҳужумида бу мавсум аввалги «ўткирлик» сезилмаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги баҳслари 7–11 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
«Барселона» — «Атлетик» учрашуви бугун, 7 январь куни бўлиб ўтади. Беллашув 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг