«Манчестер Юнайтед» вақтинчалик мураббий учун номзодларни белгилади

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти мавсум якунига қадар вақтинчалик бош мураббий лавозими бўйича номзодлар билан юзма-юз учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда. Клубнинг қисқа рўйхатидан Оле Гунар Сулшер ва Майкл Кэррик жой олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Athletic хабарига кўра, айни пайтда Сулшер асосий фаворит сифатида кўрилмоқда, бироқ якуний қарор шахсий учрашувлар натижасидан кейин қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инглиз клуби жамоада бир йилдан сал кўпроқ ишлаган Рубен Аморимни истеъфога чиқарганди. «Бёрнли»га қарши энг яқин ўйинда жамоани Даррен Флетчер бошқаради.
Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати жадвалида 31 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг