«Милан» Майк Менян билан 2031 йилгача келишувни узайтирмоқчи

Француз дарвозабони Майк Менян ўзининг ҳозирги жамоаси — «Милан» билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sky Sport хабарига кўра, томонлар битимни 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалламоқда. Янги келишувга асосан, Менян «россонери»нинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бирига айланади — унинг йиллик маоши 5,7 миллион еврони ташкил этади.
Ҳозир амал қилаётган шартнома эса келаси ёзда якунланади.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида 30 ёшли посбон 16 учрашувда майдонга тушди: 13 гол ўтказиб юборди ва 8 баҳсда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг