CIES талқинида дунёнинг энг қиммат футболчиси Ямал бўлди

CIES Football Observatory мутахассислари ўз моделига таянган ҳолда футболчиларнинг бозор қийматини ҳисоблаб чиқди. Натижаларга кўра, ҳозирда дунëдаги энг қиммат футболчи — «Барселона» вингери Ламин Ямал. 18 ёшли истеъдоднинг қиймати 343,1 миллион евроға баҳоланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рейтингда иккинчи ўринни «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлин Холанн эгаллади — 255,1 миллион евро. Кучли учликни эса «Реал» юлдузи Килиан Мбаппе 201,3 миллион евролик кўрсаткич билан якунлади.
Топ-10 рўйхатининг кейинги поғоналарида Жуд Беллингем (153,1 млн), Майкл Олисе (136,9 млн), Флориан Виртс (135,8 млн), Дезире Дуэ (134,6 млн), Жоау Невеш (130,6 млн), Арда Гюлер (130,3 млн) ва Педри (130 млн) қайд этилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг