Карвахал фаолиятини давом эттириш учун уч йўлни кўриб чиқмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Даниёл Карвахал жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Athletic журналисти Гилермо Рай маълумотига кўра, 33 ёшли футболчи фаолиятининг кейинги босқичи учун Қатар, Саудия Арабистони ва АҚШдан тушаётган вариантларни ҳамон диққат билан кўриб чиқмоқда. Шунга қарамай, Карвахал “Реал”да қолишни истайди ва янги шартнома бўйича музокараларни бошлашга шошилмаяпти. Клуб ичидаги манбалар футболчининг келажаги юзасидан қарор фақат ўзаро келишув асосида қабул қилиниши таъкидлайди.
Карвахал — “Реал” тарбияланувчиси. Жорий мавсумда у барча турнирларда 8 та учрашувда майдонга тушган, аммо ҳозирча гол ёки ассист билан ажралиб турмаган. Ҳозир ҳимоячи октябрь ойи охирида олган тизза жароҳатидан тикланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!