date

«Арсенал»нинг чемпионлик имконияти деярли 90 фоизга етди

«Арсенал»нинг чемпионлик имконияти деярли 90 фоизга етди

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси АПЛ чемпионлик пойгасида ҳануз энг яққол фаворит бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Пайшанба куни «канонирлар» таъқибчилардан очколар фарқини саккизтагача ошириш имконига эга эди, бироқ «Ливерпул» билан учрашувда ғалаба қозона олмади — 0:0. Шунга қарамай, Opta суперкомпьютери «Арсенал»нинг узоқ кутилган чемпионликка эришиш эҳтимолини жуда юқори баҳолади — қарийб 87%. Иккинчи ўринда «Манчестер Сити» (8,6%), ундан кейин «Астон Вилла» (4,2%). «Ливерпул»нинг титулни сақлаб қолиш имконияти эса деярли йўқ — атиги 0,16%.

«Арсенал» АПЛдаги охирги чемпионлигини ҳозирча 2004 йилда қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал»нинг чемпионлик имконияти деярли 90 фоизга етди