Гари Невилл «Ливерпул»даги энг катта муаммони айтди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл ҳозирги «Ливерпул»даги асосий муаммо футболчиларнинг ўзига бўлган талабчанлиги пасайиб кетганида эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Невилл фикрича, ўтган мавсумдаги йирик муваффақиятлар фонида жамоа ичида бўшашиш пайдо бўлган. «Аслида «Ливерпул»да футболчилар хотиржам тортиб қолди. Гап шунда», — дея унинг сўзларини Daily Mail келтиради.
Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
21-тур доирасида «Ливерпул» сафарда АПЛ-2025/2026 мавсумининг етакчиси «Арсенал» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
21 учрашувдан сўнг «қизиллар» 35 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан 14 очкога ортда қолган.






























Изоҳлар 0
…