Мбаппе Испания Суперкубоги финалига хусусий самолётда йўл олди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Саудия Арабистони томон йўлга чиққанлиги маълум қилинди. Бу ҳақда madridistaReal хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, француз футболчиси Испания Суперкубоги финал учрашувига хусусий самолётда учиб бормоқда. Қайд этилишича, Мбаппе сўнгги соатларда “Барселона”га қарши баҳсга тайёр ҳолатда етиб келиш учун тикланиш устида жуда жиддий ишлаган.
“Барселона” ва “Реал” ўртасидаги финал якшанба, 11-январ куни бўлиб ўтади. Бош ҳакамнинг бошланғич ҳуштаги 00:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар сўнгги беш ўйиннинг тўрттасида “қироллик клуби”ни мағлуб этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг