date

Линекер Делап «Челси»да доимий гол уришига ишонади

Линекер Делап «Челси»да доимий гол уришига ишонади

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер «Челси» форварди Лиам Делапнинг ўйинини юқори баҳолаб, унда алоҳида нимадир борлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Линекерга кўра, Делап ҳали буни тўлиқ исботлаши керак, бироқ унинг майдондаги ҳаракати, бўш зоналарга вақтида очилиши ва ҳимоя чизиғи ортига ёриб киришга уринишлари ёқмоқда. У форвард яхши жисмоний ҳолатда қолса, «Челси» сафида мунтазам гол уришини айтди ҳамда Делап кўпроқ ва доимий ўйин амалиётига эга бўлишини исташини қўшимча қилди.

Маълумот учун, Лиам Делап 2025 йил ёзида «Ипсвич»дан «Челси»га 35 миллион евро эвазига ўтган. Футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2031 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у 15 учрашувда майдонга тушиб, икки бор гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Линекер Делап «Челси»да доимий гол уришига ишонади