Де Дзерби ПСЖга мағлубиятдан кейин икки гапни айтди

«Марсел» бош мураббийи Роберто Де Дзерби Франция Суперкубоги доирасида ПСЖга ютқазилган ўйиндан сўнг кийиниш хонасида футболчиларга нималар деганини ошкор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италиялик мутахассиснинг айтишича, у аввал мағлубиятлардан кейин ҳеч қачон йиғламаган, бироқ бу сафар ўзини тийиб тура олмаганини жамоасига очиқ билдирган.
Де Дзерби иккинчи муҳим фикр сифатида «Марсел» ҳар доим айнан шундай даражадаги ўйинни ўзидан талаб қилиши кераклигини таъкидлади: унинг сўзларига кўра, бу учрашувда футбол учун зарур бўлган барча жиҳатлар — ўйин, ҳимоя, характер ва техника бор эди.
Қайд этилишича, учрашув Қувайтда ўтказилгани кўплаб футболчилар ва мухлислар норозилигига сабаб бўлган.
Натижада ПСЖ 2026 йилдаги илк совринни қўлга киритди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!