date

Кассано «Интер»ни «Наполи» билан тўқнашувда устун кўрди

Кассано «Интер»ни «Наполи» билан тўқнашувда устун кўрди

Италия А Сериясининг навбатдаги турида энг катта эътибор «Наполи» – «Интер» учрашувига қаратилади. Ўйин арафасида собиқ ҳужумчи Антонио Кассано бу қарама-қаршиликда қайси жамоа афзалроқ кўринишини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кассанонинг фикрича, «Наполи»нинг «Верона» билан дуранги «Интер» учун огоҳлантирувчи сигнал бўлган. У Антонио Конте рақибни янада жиддий босим остига қўйишини, футболчиларни максимал даражада ҳаракатлантиришини ва бу учрашувга гўё жаҳон чемпионати финалидек тайёрланишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Миланнинг «Интер» клуби А Серия турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди, «Наполи» эса учинчи ўринни эгаллаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кассано «Интер»ни «Наполи» билан тўқнашувда устун кўрди