date

Амбррозино душанба куни «Венетсия» футболчисига айланади

Амбррозино душанба куни «Венетсия» футболчисига айланади

Жузеппе Амбррозино «Наполи»дан нисбатан камроқ нуфузли «Венетсия»га ўтишга жуда яқин. Томонлар келишувни амалда якунлаб бўлган, бироқ битим расман душанба куни, «Наполи» миланлик «Интер»га қарши ўйинини ўтказиб бўлгач эълон қилинади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Николо Скиранинг маълумотига кўра, Антонио Конте таркибдаги йўқотишлар кўплиги сабаб Амбррозинони «нерадзуррилар»га қарши баҳсда фойдали бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Айни пайтда «Наполи» А Серия жадвалида учинчи ўринда бормоқда, «Интер» эса пешқадам.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Амбррозино душанба куни «Венетсия» футболчисига айланади