ПСЖ Бредли Баркола бўйича янги қарорга келди

ПСЖнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бредли Баркола клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport журналистлари хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вингернинг амалдаги битими Париж клуби билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Шунга қарамай, ПСЖ раҳбарияти Баркола билан янги келишув бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди.
Аввалроқ матбуотда Барколага “Ливерпул” қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Мерсисайд клуби уни мисрлик Муҳаммад Салоҳ ўрнини босиши мумкин бўлган номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Футболчининг бозор баҳоси 70 миллион еврога тенг.
Жорий мавсумда Баркола Лига 1да 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг