Тарик Мухаремович «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкин

Тарик Мухаремович «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкин

А Серияда «Сассуоло» шарафини ҳимоя қилаётган босниялик ҳимоячи Тарик Мухаремович Европанинг икки гранд клуби эътиборига тушди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, футболчини таркибига қўшиб олиш истагини Миланнинг «Интер»и ҳамда «Манчестер Юнайтед» билдирган. «Сассуоло» эса қишда ҳимоячини қўйиб юборишни хоҳламаяпти: италияликлар 22 ёшли босниялик футболчини камида ёзгача сақлаб қолмоқчи, шундан сўнг унинг келажаги бўйича қарор қабул қилади.

Жорий мавсумда Мухаремович 17 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма билан ҳисобига ҳисса қўшган. Футболчининг трансфер баҳоси 14 миллион евро, амалдаги шартномаси эса 2031 йил ёзигача мўлжалланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар