date

Упамекано «Бавария» билан узоқ муддатли шартнома имзолаш арафасида

Упамекано «Бавария» билан узоқ муддатли шартнома имзолаш арафасида

Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячи Дайот Упамекано билан келишувни узайтиришга жуда яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

L’Equipe хабарига кўра, янги битим 2030 ёки 2031 йилгача мўлжалланиши мумкин. Шартномада футболчининг йиллик маоши 20 миллион евро этиб белгиланиши, шунингдек 20 миллион евро миқдорида имзо бонуси ҳам кўзда тутилгани айтилади. Бундан ташқари, келишувга 65 миллион евролик товон пули банди киритилади ва у 2027 йилдан кучга киради.

Упамекано 2021 йилда «RB Лейпциг»дан «Бавария»га 42 миллион евро эвазига ўтганди. Ҳозирги шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у мюнхенликлар сафида 21 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Упамекано «Бавария» билан узоқ муддатли шартнома имзолаш арафасида