date

Виктор Бонифасе тиззасидан операция бўлади ва узоқ муддат сафдан чиқди

Виктор Бонифасе тиззасидан операция бўлади ва узоқ муддат сафдан чиқди

Нигерия терма жамоаси ва Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳужумчиси Виктор Бонифасе тиззасидан жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Бу ҳақда футболчи ижарада ўйнаётган «Вердер» клубининг ижтимоий тармоқлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб баёнотида қайд этилишича, реабилитация жараёни узоқ давом этиши кутилмоқда ва шу сабаб Бонифасенинг жорий мавсумда «Вердер» сафида яна майдонга тушиши деярли эҳтимолдан йироқ. «Вердер» футболчига тезроқ соғайишни тилади.

Жорий мавсумда 25 ёшли ҳужумчи 11 учрашувда иштирок этди, 1 та огоҳлантириш олди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Виктор Бонифасе тиззасидан операция бўлади ва узоқ муддат сафдан чиқди