Непомнящий Россия футболининг 2026 йилда қайтишини орзу қилмоқда

Камерун терма жамоаси ҳамда «Том» клуби собиқ бош мураббийи Валерий Непомнящий Россия футболининг халқаро майдонга тезроқ қайтишини исташини айтди. Мутахассис миллий терма жамоа ва клубларга қўйилган амалдаги чекловлар бекор бўлишидан умид билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Орзум шуки, 2026 йилда Россия футболининг изоляцияси якунлансин. Халқаро ўйинларга яна қайтиб, у ерда ўзимизни муносиб кўрсата олишимизни жуда хоҳлайман», — дея Непомнящийнинг сўзларини келтиради Legalbet.
2022 йилдан бери FIFA рейтингида 33-ўринда бораётган терма жамоа фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказиб келмоқда. Ўтган йили жамоа 10 марта майдонга тушиб, 6 ғалаба қайд этди, 3 учрашувда дуранг ўйнади ва 1 марта мағлуб бўлди — Чили билан баҳс 0:2 ҳисобида якунланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!