Давид Вилья футбол тарихидаги энг зўр ўйинчини айтди

Футболчилик фаолияти билан танилган Давид Вилья футбол тарихидаги энг кучли ўйинчи кимлиги борасида ўз фикрини билдирди. Унга бир пайтлар «Барселона»да бирга тўп сурган Лионел Месси ҳақиқатан ҳам барча замонларнинг энг буюги ҳисобланадими, деган савол берилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вилья бу борада иккилланмади: у Мессини шубҳасиз ва катта фарқ билан энг зўр футболчи деб атади. Собиқ ҳужумчи Мессининг фаолиятини якунламасгунча, дунёдаги энг яхши ўйинчи мақоми айнан унда қолишини таъкидлади.
Шунингдек, Вилья Месси — у бир жамоада ўйнаган футболчилар орасида ҳам, рақиб сифатида қарши майдонга тушганлар ичида ҳам энг кучлиси эканини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси фаолияти давомида саккиз марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Ҳозирда аргентиналик юлдуз «Интер Майами» сафида ўйнамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!