date

Фабио Капелло «Милан» ўйинидаги беқарорлик сабабларини айтди

Фабио Капелло «Милан» ўйинидаги беқарорлик сабабларини айтди

Италиянинг «Милан» клуби ҳамда Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло ҳозирги «Милан» дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, муаммо кўпроқ мураббийга эмас, футболчиларнинг сифатига ва жамоанинг барқарор ўйин кўрсата олишига боғлиқ. Капеллога кўра, ҳар қандай жамоанинг асосий «двигатели» дарвозабон, марказий ҳимоячи, марказий ярим ҳимоячи ва марказий ҳужумчидан иборат таянч вертикал ҳисобланади. У «Интер» ва «Наполи»да бу тизим жойида эканини, «Милан»да эса у қадар мукаммал шаклланмаганини қайд этди.

Шунингдек, Капелло «Милан» айрим футболчиларнинг индивидуал маҳоратига ҳаддан ташқари таяниб қолаётганини айтди: улардан бири ўйинини топа олмаса, бутун жамоа ритми пасайиб кетади.

Ҳозирда «Милан» А Серияда учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабио Капелло «Милан» ўйинидаги беқарорлик сабабларини айтди