Бир пайтлар Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида ажойиб мавсумни ўтказган ва ўзбекистонлик ишқибозларнинг қалбидан жой олган чилилик ҳужумчи Хосе-Луис Вильянуэва бугун UFF.uz сайтига эксклюзив интервью бериб ўтди.
У бизнинг саволларга қисқа тарзда жавоб берган бўлсада, юртимизни ўзгача бир ҳаяжон билан эслашини ҳам қўшиб қўйди.
Интервьюни Санжар Азизов олиб борди.
- Хосе-Луис Тошкентдан салом. Айтингчи, "Бунёдкор" жамоаси эсингиздами?
- Сизга ҳам салом! Тошкент номини эшитишим билан юзимга табассум югурди. Албатта, нафақат "Бунёдкор" жамоаси балки, бутун Ўзбекистон ҳали ҳамон эсимда. "Қалдирғочлар"нинг ҳар бир фаолиятини ижтимоий тармоқларда кузатиб бораман. Улар ҳақидаги янгиликлар мен учун бегона эмас.
- Тошкентдан кетиб нималар билан шуғулландингиз?
- Мен Тошкентдан кейин Хитой чемпионатига йўл олдим. У ердан кейин ватанимга қайтиб келдим. Болаликдан мухлислик қилган ўзимнинг жонажон Universidad Catolica клубида тўп сурдим. Кейинчалик Аргентинага кетдим ва озроқ у ерда ҳам ўйнадим. Футболчилик фаолиятимни 2015 йилда Чилида якунладим.
- Мураббийлик қилиш нияти бўлганми, масалан, Ўзбекистондан таклиф тушса қабул қилармидингиз?
- Мен аллақачон мураббийман (кулади). Ўзим йиллар давомида ҳис қилган туйғуларни шогирдларимга етказишни истайман. Уларга ўзлари ўйлагандан ҳам яхшироқ эканликларини уқтиргим келади. Албатта, Ўзбекистон термасини бошқарган бўлардим. Бу мамлакатга менинг меҳрим ўзгача. Аминманки, юртингизда ҳадемай футбол юксак чўққиларга чиқади.
- Ҳозирда, Ўзбекистонлик танишлар, футболчилар ёки дўстлар билан алоқа қилиб турасизми?
- Мен ҳамиша ижтимоий тармоқларда Жепаров, Кападзе ва Пардаевлар билан гаплашиб тураман. Бундан ташқари, бир қатор фанатлар билан ҳам муносабатим сақланиб қолган. Улар ҳамиша менга бошқача муносабатда бўлишади. Ўз навбатида мен ҳам 2008 ва 2009 йилларда клубнинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман.
- Фарзандларингиз, масалан ўғлингиз кимнинг йўлидан кетяпти? Унинг келажаги футбол билан боғлиқми?
- Охирги пайтларда фарзанларимга футбол ёқиб боряпти ва улар келажакда футболчи бўлиб етишлари ҳақида бирон нарса дея олмайман. Аммо, уларга қараб ўзимни кўряпман. Уларнинг футболга бўлган эҳтирослари мени ҳайрон қолдирмоқда. Улар кичкина аскарлардир (кулади).
- Чили терма жамоаси бу йил Россияда Конфедерациялар кубогида қатнашади. Юртингиз термасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Дарҳақиқат, Чили термаси яхши ўйнамоқда. Энди шу балансни ушлаб қолиш керак. Самапаоли пайтида термамиз рақобатбордош эди, ҳозир эса ана ўша муваффақиятлар ортидан боришга интиляпти. Ҳозирги авлод учун Конфедерациялар кубоги ва Жаҳон чемпионати сўнггиси бўлади. Уларни ўрнини босадиган ёш авлод афсуски, чиқмаяпти.
- Ўзбекистонлик мухлисларга нима деган бўлардингиз...
- Мени ҳалиям эслаб қолган ва эслаган ўзбекистонлик ишқибозларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кўпчилик мени Ўзбекистонда ўйнаган энг яхши легионер деб, биларди гарчи сизда Ривалдо ўйнаб кетган бўлса ҳам.
Тўғрисини айтсам, Ўзбекистонни ҳаяжон билан эслайман. Меҳмондўст юртингиз жуда ажойиб. Умид қиламан, қачонлардир албатта яна Ўзбекистонга яна бораман. Бундан бошим осмонга етарди. Барчангизни қучиб қоламан...
- Суҳбатингиз учун раҳмат!
Санжар Азизов, UFF.uz сайти учун махсус
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди