date

Пер Мертезакер «Арсенал» академияси раҳбарлигидан кетади

Пер Мертезакер «Арсенал» академияси раҳбарлигидан кетади

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Пер Мертезакер «канонирлар» академияси раҳбари лавозимини тарк этади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мертезакер қарорини «Арсенал» у учун доимо алоҳида аҳамиятга эга бўлгани билан изоҳлади. У клуб томонидан билдирилган ишонч учун миннатдор эканини таъкидлаб, энди янги йўналишларни синаб кўриш ва янада ривожланиш вақти келганини айтди. Германиялик мутахассис мавсумни кучли якунлаш ҳамда ёш иқтидорларни тарбиялашда давом этишга эътибор қаратишини қўшимча қилди. Мертезакер бу лавозимда 2018 йилдан бери ишлаб келаётганди.

Фаолияти давомида Мертезакер «Арсенал»дан ташқари «Ганновер» ва «Вердер» клубларида ҳам тўп сурган. У 2014 йилда Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пер Мертезакер «Арсенал» академияси раҳбарлигидан кетади