«Ал-Аҳли» – «Бунёдкор» учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва биттадан етакчи футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирнинг биринчи қисмида «Бунёдкор» устози Сергей Лушчан ва футболчи Отабек Шукуров ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.
- Аввало, меҳмондўстлик ва бизга яратиб берилаётган шароитлар учун ташкилотчиларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйлайманки, эртанги баҳсда ҳар иккала жамоа ҳам катта куч билан ўйин кўрсатиб, энг аввало мухлисларга ёқадиган, сифатли футбол намойиш этишади.
«Ал-Аҳли» жуда кучли жамоа. Уларни етарли даражада ўрганиб чиқдик. Кучли ва кучсиз жиҳатларини таҳлил қилиб, керакли хулосаларни чиқариб олдик. «Ал-Аҳли» ўз уйида кўп минг сонли мухлислари қаршисида тўп тепади. Лекин ўйлайманки, бу жиҳатни биз учун салбий томонини кўрмаяпман, - дейди Сергей Лушчан.
- Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич учрашувлари бошланмоқда. «Ал-Аҳли» билан учрашувга пухта тайёргарлик олиб бордик. Аввало ўзимизни жуда яхши тайёрлаганмиз. Қолаверса, рақибни ҳам етарли даражада ўрганиб чиқдик. Асосий мақсадимиз уч очко. Юртимизга ғалаба билан қайтиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз, - дейди Отабек Шукуров.
Манба: www.bunyodkor.com “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди