date

«Аталанта» «Атлетико» ҳужумчиси Распадорини сотиб олишга яқин

«Аталанта» «Атлетико» ҳужумчиси Распадорини сотиб олишга яқин

Ҳужумчи Жакомо Распадори Мадриднинг «Атлетико» клубини тарк этиб, аввал «Наполи» сафида ўйнаган Италия А Сериясига қайтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Жанлука ди Марсио хабарига кўра, 25 ёшли футболчини «Аталанта» ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Бергамоликлар футболчи бўйича музокаралар ўтказиб, трансфер юзасидан келишувга эришган. Битим қиймати 25 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Мавсумнинг биринчи ярмида Распадори А Сериясида 12 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма билан ажралиб турган.

А Сериясининг 20-туридан сўнг «Аталанта» 31 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Аталанта» «Атлетико» ҳужумчиси Распадорини сотиб олишга яқин