16:17 / 21.02.2017
4 923

Кристиан Гросс: «Бунёдкор» ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтадиган клуб

Кристиан Гросс: «Бунёдкор» ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтадиган клуб

“Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва биттадан етакчи футболчи иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар вакиллари бош мураббий Кристиан Гросс ҳамда ярим ҳимоячи Абдул-Амир Саад иштирок этишди.

– Бизни Ўзбекистоннинг кучли жамоасига қарши баҳс кутиб турибди. Бир пайтларда ушбу жамоани жаҳонга машҳур Сколари бошқарган. Бу клуб ҳақида ўшанда эшитгандим. “Бунёдкор”нинг ҳимоя чизиғи жуда яхши ўйнайди ва улар ҳужумларга тезлик билан ўтадиган клуб. Бундай жамоаларга қарши қарши ҳужумда эҳтиёт бўлиш керак. Гуруҳимиздаги ҳеч бир жамоани ажратиб ўтмоқчи эмасман – ҳамма кучли жамоалар жамланган. Ўйлашимча, ушбу гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун камида 10 очко жамғариш керак бўлади. Чемпионатдаги сўнгги икки учрашувда мағлубиятга учраган бўлсак-да, мақсадимиз ўзгармайди – ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиб чиқиш, – дейди “Ал-Аҳли”нинг швейцариялик бош мураббийи Кристиан Гросс.

– Биз босим остидамиз. Чунки чемпионатдаги сўнгги икки учрашувда ютқазиб қўйдик. Қолаверса, асосий рақибимизни мусобақа жадвалида олдинга ўтказиб юбордик. Шунингдек, ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз жуда аламли. “Ал-Аҳли”нинг Жиддада ютқазишига ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Шундай экан, эртанги баҳсда ғалаба фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, – дейди “Ал-Аҳли”нинг ироқлик легионер футболчиси Абдул-Амир Саад.

Манба: www.fcbunyodkor.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кристиан Гросс: «Бунёдкор» ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтадиган клуб