date

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»да тарихий трансфер рекорди ўрнатди

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»да тарихий трансфер рекорди ўрнатди

«Манчестер Сити»нинг бош мураббийи Пеп Гвардиола клубга келганидан буён нафақат совринлар, балки трансфер рекордларини ҳам янгилаб келмоқда. Янги трансфер билан, яъни Антуан Семеньонинг «шаҳарликлар» сафига қўшилиши билан Пеп Гвардиола футбол тарихида мисли кўрилмаган натижани қайд этди.

Гвардиола битта клубда янги футболчиларни сотиб олиш учун 2 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлаган дунёдаги биринчи мураббийга айланди. Бу катта натижага эришиш учун Гвардиолага 10 йил керак бўлди.

Гвардиоланинг энг қиммат харидлари қуйидагилар:

  • Жек Грилиш — 117 миллион евро

  • Родри — 70 миллион евро

  • Рубен Диаш — 71 миллион евро

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам Гвардиола даврида «Сити»га қўшилган. «Сити» Ҳусанов учун Франциянинг «Ланс» клубига 40 миллион евро тўлаган эди.

Пеп Гвардиола ўзининг трансфер стратегиасида юқори синф футболчиларни клубга олиб келган ва «Манчестер Сити»ни дунё футболидаги энг кучли жамоалардан бирига айлантирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»да тарихий трансфер рекорди ўрнатди