Карпин Захарян “Селта”га қарши ўйинга қайтиши мумкинлигини айтди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ярим ҳимоячи Арсен Захарян билан учрашгани ҳақида маълум қилди. 22 ёшли футболчи ҳозирда Испаниянинг “Реал Сосьедад” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Карпин сўзларига кўра, у Мадридга етиб келган ва кеча “Реал Сосьедад” — “Барселона” учрашувини стадиондан томоша қилган. Захарян ўйинда майдонга тушмаган бўлса-да, мураббий футболчи билан баҳсдан бир кун олдин суҳбатлашишга улгурган. Карпин Захарян “Селта”га қарши кейинги ўйинда жамоа сафида бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, Карпин Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги “Реал” — “Монако” учрашувини ҳам кузатишни режалаштирмоқда. Ушбу баҳсдан сўнг у терма жамоанинг яна бир ярим ҳимоячиси Александр Головин билан ҳам учрашишини қўшимча қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!