date

Луис Энрике Анчелоттининг энг муҳим фазилатини айтди

Луис Энрике Анчелоттининг энг муҳим фазилатини айтди

"Зенит" ҳужумчиси Луис Энрике Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти билан ишлаш таассуротлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик футболчи "Матч ТВ"га берган интервьюсида Анчелоттининг энг катта кучи — ўйинчиларни тинглаши ва улар билан доимий мулоқот қилиши эканини таъкидлади. Энрикенинг сўзларига кўра, мураббий футболчилардан қайси позицияда ўзини қулай ҳис қилиши ҳақида сўрайди ва жамоа ғояларини улар билан бирга шакллантиради.

Шунингдек, ҳужумчи Анчелотти ҳар бир ижрочига кўп маслаҳат беришини, футболчиларнинг кундалик ҳаётига ҳам максимал даражада эътибор қаратишини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти 2025 йил май ойида Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олганди. 66 ёшли мутахассис яқин орада жамоа билан шартномасини 2030 йилгача узайтириши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Анчелоттининг энг муҳим фазилатини айтди