date

Гвардиола ҳозирча дунёдаги энг кучли жамоани айтди

Гвардиола ҳозирча дунёдаги энг кучли жамоани айтди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола бугунги кунда дунё футболида энг кучли клуб сифатида Лондоннинг «Арсенал» жамоасини кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис «канонирлар»нинг турли мусобақалардаги барқарор ўйинини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, «Арсенал» ҳозирча энг юқори даражада кўринмоқда ва «Сити» уларга имкон қадар яқинлашишга ҳаракат қилади.

Англия Премьер-лигасининг 22-туридан кейин «шаҳарликлар» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Гвардиола шогирдлари пешқадам «Арсенал»дан етти очко ортда қолган.

«Манчестер Сити» навбатдаги учрашувини 24-январ куни ўз майдонида «Вулверҳемптон»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола ҳозирча дунёдаги энг кучли жамоани айтди