date

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Нванери мавсум охиригача «Марсел»да ўйнайди

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Нванери мавсум охиригача «Марсел»да ўйнайди

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Итан Нванери фаолиятини вақтинча франсузнинг «Марсел» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақдаги хабар «канонирлар»нинг расмий манбаларда эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

18 ёшли англиялик футболчи «Марсел» сафига ижара асосида қўшилди. Келишувда сотиб олиш банди кўзда тутилмагани сабабли, мавсум якунида Нванери яна Лондон клубига қайтади.

Нванери «Арсенал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2024 йил ёзидан бери асосий жамоа таркибида майдонга тушмоқда. Жорий мавсумда у лондонликлар сафида 12 учрашувда қатнашиб, 1 та гол муаллифига айланди.

«Марсел» эса Лига 1 турнир жадвалида «ПСЖ» ва «Ланс»дан кейин учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» ярим ҳимоячиси Нванери мавсум охиригача «Марсел»да ўйнайди