date

Таберна: Захарян қишда “Реал Соседад”ни тарк этмайди

Таберна: Захарян қишда “Реал Соседад”ни тарк этмайди

Испаниялик журналист Иниго Таберна россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг яқин келажакдаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, у Захарян қишки трансфер ойнасида кетишига ишонмайди. Таберна бунга асосий сабаб сифатида футболчининг тез-тез жароҳат олиб қолишини кўрсатди: бундай ҳолатда клублар одатда шартнома таклиф қилишга шошилмайди.

Аввалроқ Испания ОАВда Захарян бош мураббий Пеллегрино Матаратстсонинг узоқ муддатли режаларига кирмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

22 ёшли хавбек 2023 йил ёзидан бери “Реал Соседад” сафида тўп сурмоқда. У бунга қадар Москва “Динамо”сида ўйнаган. Жорий мавсумда Захарян барча турнирларда 16 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Таберна: Захарян қишда “Реал Соседад”ни тарк этмайди