Захарян вакили миш-мишларга Трампни эслаб жавоб берди

Арсен Захаряннинг вакили Геннадий Голубин футболчи атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Аввалроқ ОАВда “Реал Сосйедад” бош мураббийи Пеллегрино Матаратстсо Захарянга энди унга таянмаслигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Голубиннинг таъкидлашича, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. “Доналд Трамп айтганидек, бу — fake news. Ҳеч нарса рост эмас, ҳеч ким билан ҳеч қандай суҳбат бўлмаган”, — деди у “Матч ТВ”га.
Қайд этилишича, Захарян Ла Лигада “Атлетик”ка қарши ўйин арафасида сафга қайтиши кутилмоқда. Учрашув феврал ойининг илк оқшомида бўлиб ўтади.
Ҳозирда “Реал Сосйедад” Испания чемпионати турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. 20 турдан кейин жамоа 24 очко жамғарган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг