Росенёр Палмерни дунёдаги ҳеч кимга алмаштирмаслигини айтди

«Челси» бош мураббийи Лиам Росенёр ҳужумкор ярим ҳимоячи Коул Палмер ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 ёшли иқтидор эгаси жорий мавсумда жароҳатлар сабаб барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Шунга қарамай, ой бошида Энсо Мареска ўрнини эгаллаган Росенёр футболчининг салоҳиятига тўлиқ ишонишини таъкидлади.
«Палмер форма ва соғлиғи жойида бўлса, унинг позициясида мен уни дунёдаги ҳеч бир футболчига алмаштирмаган бўлардим. Менинг вазифам — уни қўллаб-қувватлаш. Буни фақат мен эмас, бутун штаб, тиббий гуруҳ ва жамоа футболчилари ҳам қилмоқда», — дея Росенёр сўзларини MailSport келтиради.
Якшанба куни «Челси» навбатдаги учрашувини ўтказади — рақиб «Кристал Пэлас» бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг