Киву «Интер»нинг А Сериядаги етакчилигини баҳолади

Миланнинг «Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву «Пиза» устидан 6:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг клубнинг жорий ҳолати ва натижалари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 23-дақиқасига келиб миланликлар икки бор гол ўтказиб юборди, бироқ жамоа тезда ўзига келиб, танаффусгача ҳисобни тенглаштирибгина қолмай, олдинга ҳам чиқиб олди. Иккинчи бўлимда эса «нерадзурри» устунликни катта ҳисобдаги ғалабагача олиб борди. «Интер» А Серия жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Милан»дан 6 очкога олдинда бормоқда.
«52 очко тўплаш осон эмас — вазият ва биздан кутилаётган талаблар буни янада мураккаблаштирди. Футболчилар кўтарилиш ҳам, пасайиш даврларида ҳам ўзини 100 фоизга бағишлаб ўйнади. Ҳуштаклар ва ортиқча танқидларга муносиб жавоб қайтардик, клуб манфаатлари учун қўлимиздан келганини қилдик. Умид қиламанки, шу руҳда давом этамиз», — деди Киву матбуот анжуманида.
Чоршанба куни «Интер» Чемпионлар лигаси доирасида сафарда Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!