Флик Кубарсини Испаниянинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бири деди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Ла Лигаси доирасида "Реал Овьедо"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва жамоа ҳимоячиси Пау Кубарси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистлар Фликдан Кубарсининг ўйин даражаси пасайгани-пасаймагани ва бунинг ёши билан боғлиқлиги ҳақида сўрашди. Немис мутахассиси 19 ёшни энди қаршилаган футболчи учун айрим вазиятларда барқарорлик етишмаслиги табиий эканини таъкидлади.
Фликнинг сўзларига кўра, Кубарсида жуда катта салоҳият бор ва у шахсан ўзи учун Испаниядаги энг яхши марказий ҳимоячилардан бири ҳисобланади.
Айни пайтда "Барселона" Ла Лига турнир жадвалида пешқадам. 25-январ, якшанба куни каталонлар ўз майдонида "Реал Овьедо"ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг