date

Де Дззерби «Ленс»ни пешқадамликка муносиб жамоа деди

Де Дззерби «Ленс»ни пешқадамликка муносиб жамоа деди

«Марсель» бош мураббийи Роберто Де Дззерби Франция чемпионатининг 19-турида «Ленс»га қарши учрашув олдидан фикр билдирди. Ўйин 24-январ куни 01:05 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис «Ленс»ни барқарорлиги, жамоавий ташкилотчилиги ва сифатли ўйини учун алоҳида таъкидлади. «Улар турнир жадвалида биринчи бўлишга муносиб. Футболчилари ҳозирги натижаларини ҳалол меҳнати билан қўлга киритган. Бизда ҳам кучли жиҳатлар бор: баъзан уларни кўрсатамиз, баъзан йўқ. Учашувни бошидан охиригача тўғри ўтказиб, исталган рақибни енгa олишимизни исботлашимиз керак», — деди Де Дззерби.

Ҳозирда «Ленс» 43 очко билан етакчилик қилмоқда, «Марсель» эса 35 очко билан учинчи ўринда. Агар «Ленс» турда очко йўқотса, пешқадамлик 45 очколи «ПСЖ»га ўтиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Дззерби «Ленс»ни пешқадамликка муносиб жамоа деди