date

Артета Вийеранинг танқидига муносабат билдирди

Артета Вийеранинг танқидига муносабат билдирди

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета «Манчестер Юнайтед»га қарши 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг собиқ сардор Патрик Вийеранинг фикрларига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Афсонавий француз футболчи якшанба кунги учрашувдан кейин «канонирлар»га руҳий барқарорлик етишмаётганини таъкидлаганди.

Матбуот анжуманида Артета бу фикрларни хотиржам қабул қилишини айтди: «Вийеранинг сўзлари? Муаммо йўқ, ҳар қандай фикрга тайёрмиз. Миланда «Интер»га қарши ўйинда аъло даражада ҳаракат қилдик, бугун эса бундай бўлмади. Ўтказилган ўйинлар сонини ҳисобга олсак, буни психологик муаммо билан боғлаш мумкинми-йўқми, аниқ айта олмайман», — деди мураббий.

Мағлубиятга қарамай, «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолди. Бироқ «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла»дан олдинги устунлик энди етти эмас, тўрт очкога тушди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета Вийеранинг танқидига муносабат билдирди